Коллеж ўқувчиларининг жанжали сабаб 19 ёшли йигит вафот этди (видео)

0

Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 2 ва 3-босқич ўқувчилари ўтрасида келиб чиққан жанжал оқибатида турли даражада тан жароҳати олган ўқувчи оламдан ўтди.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи О.Т. 1 июнь куни Тўрақўрғон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси О.Т., худди шу касб-ҳунар коллежининг 3-босқичида таҳсил олаётган А.А. билан Бозорбоши маҳалласида ўзаро жанжалашиб унга қўллари билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада А.А. беҳуш ҳолда касалхонага келтирилганида вафот этган. Тан жароҳати етказган О.Т. қўлга олинган.

“Ёшлар” телеканали тайёрлаган лавҳада эса айбдорлар устидан жиноят иши қўзғатилгани ҳамда ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинган.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here