ОАВ: Роналду «Реал»дан кетишга қатъий қарор қилган

0

 

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Қироллик клуби»ни тарк этиш бўйича қарор қилган.

Record манбаси маълумотига кўра, бу футболчининг якуний ва қатъий қароридир. Қайд этилишича, Роналду «қаймоқранглилар» раҳбариятидан, хусусан, клуб президенти Флорентино Пересдан ҳамда бош директор Хосе Анхель Санчесдан қаттиқ норози бўлган, улар бироз аввалроқ португалиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш билан учрашувда футболчининг молиявий талабларини қондира олмасликларини маълум қилганди. Роналдунинг ҳисоблашича, Перес уни алдаган.

Бундан аввалроқ матбуотда «Пари Сен-Жермен» Роналдуга йилига 45 млн евро миқдорида маош тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Футболчининг «Реал» билан 2021 йилгача тузилган амалдаги шартномасига кўра унинг йиллик маоши миқдори 21 млн еврога тенг.

 

manba: tribuna.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here