Путин учинчи жаҳон уруши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди

0

Россия президенти Владимир Путин «жонли мулоқот» вақтида учинчи жаҳон уруши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. У бунда машҳур физик Альберт Эйнштейндан иқтибос келтирган.

«Учинчи жаҳон уруши бугунги цивилизациямизни тугатиши мумкин. Бу тушунча халқаро майдондаги ўта хавфли ва фавқулодда ҳаракатлардан сақланишимиз кераклигини англатади», деган Россия раҳбари.

У Иккинчи жаҳон урушидан кейин дунёда ҳудудий низолар давом этганини, лекин глобал даражадаги зиддиятлар бошқа кузатилмаганини қўшимча қилиб ўтган.

«Эйнштейннинг сўзларини эслашимиз мумкин. У шундай деганди: «Учинчи жаҳон урушида қандай қуроллар билан уришишади, билмайман. Аммо тўртинчисида тош ва таёқлар билан».

7 июнь куни Владимир Путин 16-марта реал вақт режимида россияликларнинг саволларига жавоб қайтармоқда. Аммо бу сафар «жонли мулоқот» формати ўзгарган:  студияда томошабинлар йўқ, президент билан жойлардаги губернаторлар ва ҳукумат аъзолари видеоселектор форматида боғланишган.

 

kun.uz