Қаҳрамон Қуронбоев: «Водийдаги тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юбордим»

6

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев 5 июнь куни оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда иттифоқ раиси бугунги кунда тўйларнинг дабдабали ўтказилаётгани энг долзарб муаммолардан бири эканлигини таъкидлади.

«Тўйларнинг дабдабали ўтказилаётганига биз айбдормиз, мен айбдорман, иттифоқ айбдор. Энг катта муаммо ёшларда! Агар биз ёшларга тўғри тушунча берганимизда тўйлар бундай дабдабали ўтмаган бўлар эди.

Қанча ота-оналар қизининг, ўғлининг гапига кириб, тўй ўтказган ва охир-оқибатда қанча қарзга ботган. Шунинг учун биз апрель-май ойларида 288 та намунавий тўй ўтказдик. Бу ҳали ҳеч нарса эмас.

Андижон, Фарғона ва Наманганда юрганимда кўчада тўй кортежини кўриб қолдим. Шунда машиналарнинг ҳаммасини тўхтатдим-да, келин билан куёвни тушириб, таксига ўтқазиб, жўнатиб юбордим. Қолган машиналарни эса орқага қайтардим. Шунақанги дабдаба энди, кўчада ҳеч кимга йўл бермайди. Майли, мени ёмон кўрсин, Ёшлар иттифоқининг вилоят бўлими раҳбарини ёмон кўрсин, лекин тартиб керак-ку! Агар ёшларни биз тарбиялай олмасак, Ёшлар иттифоқи тарбиялай олмаса биз жойимизни бўшатиб беришимизга тўғри келади», — дейди Қаҳрамон Қуронбоев.

Manba: daryo.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

6 ФИКРЛАР

  1. Қаҳромон Қуронбоевга рахмат.Қанийди хамма тумандаги рахбарлар хам сизга ўхшаб курашиб, куйиниб ишласа тўйларимиз анча қисқарар эди. Мен жудаям хурсанман, оилам, танишларим хам тўйлар қисқаргани яхши.Сизга рахмат Қахромон Қуронбоев.

  2. Ҳамма вилоят кенгаши ҳодимлари ҳам бунга амал қилса яхши бўлар эди ва ўрнак кўрсатган бўлади. Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши ҳодими ,биринчи фарзандини туғруқҳонадан катта даб-даба билан олиб чиқди. хамма табриклади. бу ёшлар иттифоқи ҳодими эса ўрнак бўлмади. Қуронбоевга эса катта раҳмат

    • Оллаа шунака кучиз етаркан тепада утирган ениздаги вазиру хокимларни туйини бузин,уларга гапиз утмаса Вилоятдаги бечора халкни какшатмасдан.Конун оддий халк учун бизда.Тепадаги чиновниклар учун конун йук булмаган ва булмайди хам.Бечара халк шу сила тепада утирган амалдорга караб туй килади.Олдин конунга тепадаги ла амал килсин.Оддий халкга осилвурмасдан.

  3. Таксига утказишга бало бормиди? Битта мошинани коллириб колганларини йук килиш керагиди холос… Бировни дупписини ол деса калласини олган шуде!
    Хамма нарсани меьери яхши.
    Сизни кахрамоноигиз сагал ортикчалик килибди!

  4. harkim dunyoni uz qarichida o’lchaydi. kimgadir hech kimdan kam bo’lmagan toy va ota -ona qarzlari …topganin toyga buyursin deymiz-u … lekin ota-onaning necha yillik mehnati kimlarningdir kunglidan chiqish uchun …. kelajaq bu bizlarmiz hammasi o’z qo’limizda ota-onamizning qadrini bilaylik ularni ham o’ylaylik…

  5. Куронбоевнинг бу киган иши мактанишга арзугулик иш эмас яна мақтаниб киган ишидан магрурланганча ўз ишини билиб килса яхши бўларди. Шунчалик кобиляти бор экан юқоридан бошласин мактанмасдан

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here