Салоҳ «Барселона»га ўтмайди

0

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг агенти Рамий Аббос мижози хизматини «Барселона»га таклиф қилгани ҳақидаги Испаниянинг AS нашри чоп этган хабарни инкор қилди.

«Ҳеч қачон бундай бўлмаган. AS сизларга янада ишончлироқ манба керак», – деб ёзди агент.

Аввалроқ, Муҳаммад Салоҳ хизматига «Реал» клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

manba: tribuna.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: