Сергели ҳокими автомобиль бозорини шаҳардан ташқарига кўчиришга қарши

0

Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов автомобиль бозорини Тошкент вилояти ҳудудига кўчиришни хоҳламайди. Бу ҳақда у чоршанба куни ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «Kun» нашри.

«Фақатгина автомобиль бозорини эмас, балки барча бозорларни шаҳар ташқарисига кўчириш ҳақида ғоя бор эди. Ҳозирча бу масала кўриб чиқилмоқда. Автомобиль бозори 24 гектар ерни эгаллайди. Аввал янги ҳудудни топиб, уни ободонлаштириш керак, кейин бозорни янги жойга кўчириш лозим. Буларнинг барчаси маълум бир вақтни талаб қилиши мумкин», – деди Нозим Ҳусанов журналистларга.

Нозим Ҳусанов автомобиль бозорини туман ҳудудида қолдиришни хоҳлашини айтиб, бу бозордан бюджетга – йилига 11 млрд сўм тушишини маълум қилган.

«Бозорни туманимиз ҳудудида янада қулайроқ ва транспортлар ҳаракатига халақит бермайдиган жойда қолдиришни хоҳлардим. Бизда бундай ҳудудлар бор, улар Тошкент вилояти билан чегарадош», – дея қўшимча қилиб ўтди Ҳусанов.

Маълумот учун, бу йил шаҳар ҳокимлиги «Сергели» автомобиль бозори ва «Янгиобод» бозорини пойтахтдан Тошкент вилоятига кўчириш режалари ҳақида эълон қилди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here