Сурхондарёда фоҳишахона ташкил қилган қоровул жазоланди!

0

Жорий йилнинг 04 июнь куни жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Қизириқ туман суди раиси Бахтиёр Мамадаминов томонидан, Қизириқ тумани, “Работак” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан айбланган Джумаев Нурқобил Мустоновичга оид жиноят иши кўрилди.
Ҳукмга кўра, Н.Джумаев “Қизириқ Агросервис МТП 2017” МЧЖда қоровул вазифасида ишлаб келиб, ғараз ва паст ниятларни кўзлаб, 2018 йил 21 февраль куни соат 20:00 ларда ўзи ишлайдиган “Қизириқ Агросервис МТП 2017” МЧЖнинг қоровулхонасида Касимова Дилноз Усановна ва Икрамов Салохиддин Насруллаевичларнинг ўзаро жинсий алоқа қилишлари учун 10.000 сўм эвазига уларга шароит яратиб берганликда айбдор деб топилди.
Суд, судланувчи Н.Джумаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ва муқаддам судланмаганлиги жазони енгиллаштирувчи, жиноятни ғараз ва паст ниятларда содир этганлиги жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб эътироф этиб, жиноят содир этилиши сабабини, Н.Джумаевнинг жиноятни содир қилгунга қадар ва ундан кейинги хулқ-атворини эътиборга олиб, унга 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.