Тошкент вилоятида яшаб туриб бедарак йўқолган эркакнинг жасади ўз уйидан топилди…

0

 

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи З. А исмли аёл 2017 йил 19 сентябрида ички ишлар бошқармаси ходимларига мурожаат этиб, эри Х. А 2017 йил 16 сентябр куни уйдан чиқиб кетган ва шу кўйи уйга қайтмаганини маълум қилган. Ички ишлар ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида калаванинг учи топилди. Эркак аслида бедарак йўқолмаган экан. Аёлнинг ўзи ҳовлисида хизматкорлик қилган Б. С исмли эркак билан гапни битта қилган ҳолда иш тутган. Б. С аёлнинг кўрсатмасига асосан марҳумнинг бош қисмига болға билан урган. Эркак шу ернинг ўзида жон берган. Шундан кейин хизматкор ва жоҳил хотин мурдани ҳовлининг ўзига кўмиб юборишган.

Ҳозирги пайтда Б. С ҳамда З. А лар қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

uznews. uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: