Ўзбек номига нолойиқлар: Бир гала йигитлар ўқитувчини масхара қилиб, унинг устидан пул сочишди! (Видео)

9

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар мавзуси жуда кўп айланади. Бирорта ўқувчини қаттиқроқ туртиб қўйган ўқитувчи дарров айбдор. Педагог сабрли бўлиши, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини сокин тутиб, ўқувчига тарбия бериши кераклиги ҳақида бонг уришади. Қизиқ! Вақти келса уйингиздаги иккита болангизга асабингиз чидамайди-ку, қирқта болага сабр қилаётган ўқитувчидан нима кутасиз? Хўш, қуйидаги видеода акс этган ҳолатга нима дейсиз? Ушбу ҳолатда ҳам ўқитувчи баъзилар ҳадеганда такрорлайверадиган педагогикани қўллаши керакми? Бунинг иложи борми?! “Демократия” дея жар солаётганлар, ўқитувчини айбдор қилишдан чарчамаётганлар, аввал ўз фарзандингизга чиройли тарбия бериш ҳақида ўйласангиз бўлармиди?

9 ФИКРЛАР

  1. Бу одам Архитектура ва курилиш институтидаги Ойбек домла эмасми? Агар шу одам бўлса тўғри қилишибди. Бутун Қашқадарёни аввал ҳам шарманда килган, бундан кейин ҳам шундай бўлади! РАСВО!!!!Буни шериклари ҳам бор.. Машъал, Равшан. ПАРОДЧИКЛАР!!! Уларниям бундан баттар қилиш керак. Всем привет студенты ТАСИ! Из Кашкадаря….

  2. Ўқувчилар шу даражага боришган бўлса домланинг қандайдир катта айби бор. балки олдин ўқувчилардан пул олгандир. Нима бўлганда хам жуда бачкана холат.

  3. Nima bugandayam, usha talabalar rasvo ekan,erta qarisa ozlari bondan battar holga tushsa keyin biladi ifloslar…tfuuu silarga ,kerilganiga qara bularni marazlar..

  4. Hamma ayb uzimizda. Ota onalar majlisiga 2 yo 3 kishi keladi. Qattiqroq gapirsangiz, tartibga chaqirsangiz, tursangiz(albatta yaxshi bulsin deb hamma o‘qituvchi ham g‘araz niyatda bulmaydiku) darrov borib janjal qilib dunyoni ostin ustun qilamiz, ishdan oldiramiz. Uni tepasida kattakoni yo‘qda. Kattakoni bo‘lsa shu g‘urbatxonada ishlarmidi. G‘urbatxonaga hayron bo‘lmang hozir 60% maktab shunday. O‘zimiz qanday ta‘lim olganimizni eslang.

  5. Бунчаликка бормаслик керак. Видеони кўриб жуда таъсирландим. Шу инсон хам олий ўқув юртида ўқиган, хурмат қилиш керак. иложи бўлса ушбу видео қайси ўқув юртида бўлганини билиб ўқитувчини масхара қилганлиги учун қонунда белгиланган тартибда жазо қўллаш керак инсофсизларга.

  6. Бу видео 8йил олдин олинган. Иктисодиет университети деб езилган youtubда

Comments are closed.