ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

1. Иккинчи жаҳон уруши тугагач, Англияда кучли иқтисодий инқироз ҳукм сурарди. Аммо Уинстон Черчилль мамлакат озиқ-овқат саноати вазирига расмий мактуб йўллаб, вискига қўшиладиган арпа миқдори зинҳор камайтирилмаслигини буюрди.

2. Автомат телефон станцияси Канзас-Ситидаги дафн маросимлари ташкил этиш бюроси директори Алмон Строужер тарафидан ўйлаб топилган. Бунинг тарихи қизиқ. Директор кунларнинг бирида компаниясига қўнғироқ қиладиган мижозлар сони камайиб кетганини сезиб қолди. Маълум бўлишича, компаниядаги телефон қўнғироқларини қабул қилувчи қиз қўнғироқларни Строужернинг рақобатчиси — ўзининг эрига тегишли компанияга ўтказиб юбораётган экан. Строужер дарҳол бунинг чорасини топди. У қисқа муддат ичида автомат телефон станциясини ўйлаб топди ва уни давлат рўйхатидан ўтказишга ҳам улгурди. Шу йўл билангина рақобат бозорида яна ўзи ҳукмронлик қила бошлади.

3. Юлий Цезарнинг Африка тупроғига кириб борган армияси бошиданоқ муваффақиятсизликларга юз тута бошлаган. Ўрта ер денгизида давом этган кучли тўфонлар армиянинг асосий қисми қирилиб кетишига сабаб бўлди. Цезар Африкага биттагина легион билан кириб борди. Лекин аксига олгандек, кемадан тушгач, сирпаниб кетиб ерга юзтубан йиқилди. Шунда ҳам тушкунликка тушмади. Ўрнидан тураётиб бир сиқим Африка тупроғини кафтига олди-да, баланд овозда: «Африка, кўриб қўй, сени кафтимда тутиб турибман!» дея ҳайқирди. Қаранг, фаришталар омин деган эканми, у ўша биргина легион билан ҳам Мисрни ўзига бўйсундира олди.

4. 1750 йилга қадар скрипка симлари қўй ичагидан тайёрланарди. Қўй ичагидан скрипкага сим ясашни эса италияликлар ўйлаб топган.

5. Оқ оғу ҳисобланмиш героин 1971 йилга қадар Германиядаги дорихоналарда йўталга қарши дори сифатида очиқ сотилган.

6. «Титаник» катта муз бўлаги билан тўқнашиб, чўкиш палласига кирганда, кема кинозалида ‘The Poseidon Adventure’ фильми намойиш этилаётганди. Фильм қаҳрамонлари худди ўша лаҳзаларда кемаси чўка бошлаганига гувоҳ бўлгач, қандай жон сақлаш ҳақида бош қотиришаётганди. Бу ҳам бир тасодифий ўхшашлик бўлса керак-да!

7. «Apple» компаниясига Стив Жобс ва Стив Возняклар асос солганини ҳамма билади. Лекин учинчи бир шахс ҳам 10 фоизлик улушда ўтирган. У Рональд Уэйн исмли шахс бўлиб, компания ташкил этилишида арзирли ҳисса қўшган экан. Аммо кейинроқ ўзига тегишли 10 фоиз улушни Стивларга атиги 800 долларга сотиб юборган.

8. Қадимий Русда чақмоқ уриши туфайли юзага келган оловни сув билан ўчиришмаган. Чунки чақмоқ пайдо қилган оловни илоҳий дея ҳисоблашган. Шунинг учун қачон чақмоқ натижасида кучли ёнғин содир бўлса, оловни фақат сут билан ўчиришган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here