Австрияда 7 та масжид ёпилади

0

Австрия канцлери Себастьян Курц ҳукумат 7 та масжидни ёпиши ва мамлакатдан 60 нафар ислом тарғиботчисини чиқариб юборишини маълум қилди. Бу ҳақда Süddeutsche Zeitung газетасининг 8 июнь, жума куни берган маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Газета берган маълумотларга қараганда, Венада — 4 та, Юқори Автрияда — 2 та ҳамда Каринтия федерал ерларида 1 та масжид ёпилади. Рўйхатга «Кулранг бўрилар» экстремистик ташкилотининг масжиди ҳам киритилган.

Ҳукумат Австрия конституциясига зид бўлган ташвиқот ишларини ўрганишга қаратилган текширувлардан сўнг шундай қарорга келган. Шунингдек, текширув натижасида масжидларнинг хориждан ноқонуний равишда молиялаштирилиши аниқланган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here