БАА полицияси ҳар куни рўзадор ҳайдовчиларга 4750 порция овқатни бепул тарқатмоқда

0

БААнинг Абу-Даби шаҳри полицияси муқаддас Рамазон ойида рўза тутаётган ҳайдовчиларга 140 минг кишилик овқатни бепул тарқатади. Бу ҳақда «Islam.ru»га таяниб daryo.uz хабар беради.

Қайд этилишича, ҳозирда шаҳар полицияси ҳар куни ҳайдовчиларга 4750 порция овқатни бепул тарқатмоқда.

Полициячилар кўнгиллилар билан бирга ҳар куни ифтор вақтида Абу-Дабининг 10 та чорраҳасида овқат тарқатиш билан шуғулланади.

Хабарда қайд этилишича, ифтор вақтида ҳайдовчиларга бепул овқат тарқатилиши ҳайдовчиларнинг оғиз очишга шошиши оқибатида юзага келадиган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.

 

manba: azon.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here