Бухорода уйланишни ваъда қилиб қизнинг 1600 долларини олган сохта ДХХ ходими қўлга олинди.

0

Бухоро ИИБ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими фирибгарлик жинояти содир этилгани ҳақида «Дарё»га хабар берди.

Бухоро ИИБга мурожаат қилган қиз телефон орқали ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими деб айтган йигит билан танишган. Йигит қизга уйланиш ва тўйдан олдин ўзининг уйини қизнинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Қизнинг ишончига кирган йигит уйни унинг номига расмийлаштириш учун пул бериб туришини сўраган. Қиздан 1600 АҚШ долларини олган йигит унга уйланмай ва номига ҳеч қандай уйни расмийлаштирмай пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган ва фирибгарлик жинояти содир этган Миршоҳид Ниғматовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.