Германия олимларининг айтишича, очиқ ҳавода кўп ишловчиларда тери саратонига дучор бўлиш хавфи жуда юқори экан…

0

 

Олимлар 563 кишини тадқиқотларга таклиф этишди. Шуларнинг 48 фоизи аёллар бўлиб, таклиф этилганларнинг 348 нафари очиқ ҳавода ишлайдиганлар эди. Қолганлар эса хоналарда, қуёш тиғидан панада ишлайдиганлар бўлиб чиқди.

Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, очиқ ҳавода ишловчи фермерлар, боғбонлар, кўча супурувчилар… Хуллас, кимки фақат очиқда ишласа, тери саратони уларга эллик фоиз кўпроқ хавф соларкан. Шубҳасиз, бу жараён қуёш тиғи туфайли юзага келади. Қуёш одамнинг танасига ультрабинафша нурларни йўллайверади. Одам кўчада, далада ишлашга мажбур. Касби шуни тақозо этади. Оқибатда шундай бўладики, қуёшнинг меъёрдан ортиқ ўткир тиғини кўтара олмаган тери саратон хавфига бўйсунишдан бўлак илож топа олмайди. Шу сабабли мутахассислар кўчада ишлайдиганларга қуёш тиғидан ҳимоя қилувчи кремларга мурожаат этишни маслаҳат беришмоқда.

The Deccan Chronicle