Ифторлик учун: Вьетнамча усулда пиширилган гўшт

0

Вьетнамча усулда тайёрланиладиган бугунги таомимиздан тайёрлаб кўринг, жуда тез тайёрланиладиган, таъми ҳам сизга жуда ёқади.
Бир хил таомлар тайёрлаш жонингизга тегкан вақтда албатта бу таом сизга ёрдамга келади!

Тайёрланиладиган таомга тахминан 47 000 сўм пул сарфланилади.*

*таом нархи манба чоп этилган вақтгагина мал қилади.

 

Чуқурроқ товага ёғни солиб қиздирамиз, ярим ҳалқа тўғралган, ярим ҳалқа тўғралган пиёзни солиб, қовуриб оламиз. Сўнг гўштни солиб қовурамиз. Бироз қизартириб қовурамиз.

Бунда гўштни ҳам олдиндан ўртача катталикда тўғраб олиб, сўнг пиёз билан бирга қовурамиз.

Устидан майда тўғралган саримсоқпиёз ва помидор пастасини солиб, аралаштирамиз.

Шу босқичда унни солиб, тезда аралаштириб оламиз.

Гўштни устидан қайнаган сув соламиз, бунда сув гўштан 5 см юқорироқ бўлсин.

Зираворларни соламиз: қалампирмунчоқ, паприка, лавр япроғи, туз ва мурч.Қайнашни бошлаганда оловни пасайтириб, 60 дақиқа димлаб оламиз.

Асал солиб, 15-20 дақиқа димлаймиз.Сувининг ҳаммаси буғланиб кетмаслиги керак, шунинг учун вазиятга қараб қопқоғини ёпиб қўйишингиз ҳам мумкин.

Таомдан ажралган сувини қайла сифатида қайнатилган гуруч устидан солинг. Ёқимли иштаҳа!

 

zira.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: