ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

 

1. Дунёдаги энг қиммат мушук Бенгалия ва калта юнгли уй мушугини чатиштириш натижасида туғилган «Зевс» лақабли мушук ҳисобланади. У бозорда 154 минг долларга сотилган.

 

 

2. XIX аср ўрталарига қадар сут юқумли хасталикларни чақирувчи ичимлик сифатида қораланган. Аммо микробиолог Луи Пастер сутни қайнатиш орқали ёғсизлантириш усулини ўйлаб топгач, у организм учун энг фойдали маҳсулотга айланган.

 

 

3. Қора денгизда яшовчи Окун балиғи ҳамиша урғочи кўринишда дунёга келади. Лекин беш ёшга етгач, бу балиқлар жинсини мустақил тарзда ўзгартириб, эркак балиққа айланади.

 

 

4. Ўргимчак ўлжасини заҳар ёрдамида ўлдиради. Кейин ўлжа танасига овқат ҳазм қилишда ёрдам берувчи шарбат пуркайди. Орадан бир неча соат ўтгач, шарбат шарофати билан ўлжа фойдали ичимликка айланади ва ўргимчак уни иштаҳа билан ичиб битиради.

 

 

5. Бойқушсифат тўтилар Янги Зеландияда умр кечиради. Улар ҳақиқатан ташқи кўринишидан бойқушга ўхшайди. Бошқа тўтилардан фарқи шундаки, бойқушсифат тўтиқушлар учмайди ва ер остида ёки улкан дарахтларнинг илдизлари орасида яшайди.

 

 

6. Тунги лочинлар қоронғида ов қилишга ошифталиги учун шундай номга эга бўлган. Бу лочинлар асосан тунда кўршапалаклар билан озиқланади.

 

 

7. Баъзи капалакларнинг қорин қисмида алоҳида мембранлар мавжуд. Улар капалакка атрофдаги товушни аъло даражада эшита олиш имконини беради.

 

 

8. Оқсил фақат одам кўзларида мавжуд. Бошқа жонзотлар кўзларида оқсил умуман кузатилмайди.

 

 

 

9. Сичқонлар ҳаддан зиёд покизаликни севишади. Шу сабабли ини сал ифлосланганини кўрса, бу индан воз кечиб бошқасини қура бошлайди.

 

 

 

10. Қуён организмида қон томирларнинг кўплиги унга ўта иссиқ ҳавода ҳам яшаб қолиш имконини беради.

 

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади