Ким Чен Ин Сингапур сафари давомида Хитой қирувчи самолётлари ҳимоясида бўлади…

0

 

Шу ҳақда Хитой раҳбарлари расман хабар қилишди. Улар Ким Чен Иннинг Сингапурга сафари тинчликда ўтиши учун алоҳида қирувчи самолётларни тақдим этади. Шу йўл билан Альянсга Хитой Ким Чен Ин сиёсатини ҳануз қўллаб-қувватлашини амалда исботлайди.

Тўғри, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўз хавфсизлиги йўлида ўта сирли усуллардан фойдаланади. Бу масалага жиддий муносабат юритади. Лекин Жанубий ва Шимолий Корея журналистлари, бир қатор европалик экспертлар фикрига кўра, Америка президенти Дональд Трамп Ким Чен Инни Сингапур сафари давомида йўқ қилиш ниятида бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шубҳасиз, бундай ҳаракат халқаро қонунларга зид. Шунинг учун ҳам Хитой тарафи қўшни ҳисобланмиш Шимолий Корея раҳбарининг ватанидан 4 минг километр олисдаги мамлакатга бориши ва қайтишида хавфсизликка алоҳида ёндашиш лозимлигини уқтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Америка ва Шимолий Корея раҳбарларининг учрашуви 2018 йил 12 июн куни Сингапурда бўлиб ўтади. Тахминларга кўра, бу учрашувда Жанубий Корея вакиллари ҳам иштирок этиши мумкин.

South China Morning Post