Маълум бўлишича, сувараклар учун шоҳона ин вазифасини одамнинг қулоқлари ўташи мумкин экан…

0

 

Шимолий Каролина университети энтомологи Коби Шаль ўз тадқиқотлари давомида сувараклар нима учун кўп ҳолатларда одамнинг қулоғига кириб олишини тушунтириб берди. Олимнинг тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, суварак асосан кечаси «ов»га чиқади. Бу вақтда одам ширин уйқуда ётган бўлади. Қулоқларга яқинлашиб келган суварак бу қадар иссиқ, торгина ин борлигини кўриб ўзини йўқотгудек қувониб кетади. Қолаверса, уни одам қулоғи ичидан таралаётган, нон ва бошқа бир ичимлик ҳидини эслатувчи ис ҳам ўзига оҳанрабодек торта бошлайди. Шу сабабли суварак кўпинча одамнинг қулоғига кириб олади-ю, чиқиб кетишни хоҳламайди. Ўлса ўладики, аммо қулоқни тарк этмайди. Бахтга қарши худди шу зараркунанда туфайли кўпчилик кар бўлиб қолади. Негаки, суварак ичкарилаб бориш жараёнида қулоқ пардасини йиртиб юборади. Шундай экан, қулоққа суварак кириб кетганини пайқаган заҳоти одам дарров врач қабулига чопиши керак.

The Verge