Наҳотки? Шаффоф Coca-Cola яратилди

1

Coca-Cola компанияси Япония бозорлари учун кам калорияли шаффоф ичимликни тақдим этди. Бу ҳақда The Straits Times нашрига таяниб, Afisha Daily хабар берди, деб ёзмоқда Дарё.

Маълумотларга кўра, компания ушбу янги ичимликни салкам бир йил олдин яратган. Шаффоф Coca-Cola ичимлиги мамлакатдаги дўконларда 11 июнда бошлаб сотувга чиқади. Бу турдаги ичимликнинг 0,5 литрлисини 1,69 доллар эвазига харид қилиш мумкин.

Шаффоф Cола’дан ичиб кўрган SoraNews24 нашри журланистларининг таъкидлашича, янги ичимликнинг таъми классик Cола’никидан деярли фарқ қилмайди, бироқ у ичаётган одамга ширин эмас, балки тетиклаштирувчи ичимликдек туюлади.

 

1 ТА ФИКР

Comments are closed.