Олимлар инсон организми учун энг асосий фактор ҳисобланган иликнинг сунъий кўринишини яратишди…

0

 

Барчага маълум, илик билан боғлиқ хасталикни аксар ҳолатларда даволаб бўлмайди. У инсонни эртами-кечми ўлимга маҳкум этади. Сабаби, одам организми иликларсиз қаддини тик тута олмайди.

Базель университети мутахассислари худди шу иликнинг сунъий кўринишини яратишди. Уларнинг айтишича, сунъий илик ҳам ҳақиқийсидан деярли фарқланмайди ва бемор оёққа туриши, иммунитетни кўтариб, организм хасталикка қарши фаол курашишини таъминлайди.

Қувонарлиси, олимлар бемор организмидаги тўқималарни олиб лаборатория шароитида илик яратишга муваффақ бўлишган. Энди улар бемалол энг оғир хасталиклар, жумладан, лейкемия кабиларга қарши курашда бемор тўқимасидан кенг фойдаланган ҳолда иш кўришади. Демак, бунинг натижасида лейкемиядек хавфли хасталик, қолаверса, илик билан боғлиқ бошқа хасталиклар ҳам мутахассисларга бўйсунади, даф бўлади.

Беморларга Оллоҳ шифо берсин! Қолганларни хасталикка йўлиқишдан асрасин!

«Hi-News. RU»

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: