Олимларнинг фикрига кўра, ер юзида оммавий тарзда иқлим ўзгариши аниқ ва одамзод ундан қочиб қутула олмайди…

0

 

Мутахассислар ташкил этган навбатдаги тадқиқотлар ер юзидаги оммавий иқлим ўзгариши, ҳавонинг исий бориши денгиз ва океанлар соҳилларига яқин жойлашган ҳудудларни йўқ қилиши муқаррарлигини кўрсатиб берди. Бунинг учун ҳаво Цельсий шкаласи бўйича 1, 5 даража исиса бас. Бу улкан музликлар эришига сабаб бўлади. Музликлар эригач, денгиз, океанлар сатҳи бир неча баробар юқорига кўтарилади. Кўрибсизки, 2100 йилга бориб аҳоли яшайдиган ороллар, жумладан, Мальдива ҳам сув остида қолиб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Ачинарлиси, ҳавони мажбуран совитиш ҳам яхшиликка олиб келмас экан. У ҳолда тирик жон борки, қирилиб кетиши мумкин. Хўш, унда меъёрий даражадаги иссиқ, совуқ ҳавога эришиш учун нима қилиш керак? Биринчи навбатда ўрмонларни кенгайтириш, кислород тарқатадиган, заҳарли газларни кўпроқ ва кўпроқ юта оладиган дарахтлар сонини кўпайтириш лозим бўлади. Ана шунда ҳавонинг оммавий исиши, ёки оммавий тарзда иқлим ўзгариши юз бермаслиги мумкин. Қолаверса, атмосферага заҳарли газлар тарқалишини ҳам йўқ қилиш лозим. Буларсиз табиий офатлардан қочиб қутулиб бўлмайди.

Phys. org