Қашқадарёлик алданган аёл ИИВ ёрдамида Туркиядан олиб келинди

0

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасининг Одам савдосига ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкент халқаро аэропортида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи аёл яқинлари томонидан кутиб олинган.

У шу йилнинг 28 апрель куни ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан шахси аниқланаётган Чарос исмли танишининг Туркия давлатида энагалик қилиш ва бунинг эвазига катта миқдорда ойлик маош олиш тўғрисидаги ёлғон ваъдасига ишониб, Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига кетган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Истанбулда уни Чароснинг синглиси Юлдуз исмли аёл кутиб олганлигини ва Комилбей исмли турк фуқаросига олиб бориб, ҳужжатлари билан бирга топшириб юборганини маълум қилган. Натижада уни оғир шароитга солиб, ҳужжатларини олиб қўйиб, мажбурий меҳнатга жалб қилганлар. Бундай шароитларга чидай олмаган ва алданганлигини пайқаган аёл у ердан қочиб, кўчада қолиб кетади.

Аёлнинг ҳолати юзасидан олинган маълумот асосида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борган ишлари натижасида жабрланган аёл Ўзбекистонга қайтарилди.

 

manba: kun.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: