Қорақалпоғистонда 4 яшар қизалоқ болалар паровозчаси ғилдираклари остига тушиб ҳалок бўлди…

0

 

Қизалоқ Тўрткўл шаҳридаги «Ёшлар» истироҳат боғига 31 май куни болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан ташриф буюрганди.

Тўрткўл туман ёшлар сиёсати масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Хайрулла Матназаров қизалоқнинг ҳақиқатан истироҳат боғидаги болалар паровозчаси ғилдираклари остига йиқилиб ҳалок бўлганини тасдиқлади. У айтиб ўтдики, истироҳат боғи аслида тадбиркорлардан бирига тегишли. Давлат ихтиёрида эмас. Балки шунинг учун атракционда хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани сабабли шундай фожиа содир бўлгандир. Шубҳасиз, буни ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари аниқлашади.

— Қизалоқ онаси билан боғга келганди, — дейди Тўрткўлда яшовчи аёллардан бири. — Паровозчалар тўсиқ билан ўралганига қарамай, ўртада бола ўтса бўладиган очиқлик қолдирилган. Қизалоқ ўша очиқ жойдан ўтиб паравозчанинг йўлига чиқиб қолган. Оператор хавфсизлик чораларини унутган ҳолда, эътиборсизлик туфайли паровозчани юрғазган…

Бошқа бир шахснинг гапига кўра, боғдаги атракционлар аллақачон яроқлилик муддатини ўтаб бўлган. Жаҳон стандартларига, хавфсизлик талабларига умуман жавоб бермайди. Атракцион эгалари фақат пул топиш ҳақида ўйлашади. Уларни болажонларнинг ҳаёти, хавфсизлиги умуман қизиқтирмайди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ca-news. org

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: