Қотилга айланиб «жасад»ни уйида сақлаётган шахс қўлга олинди

0

4 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи А.У.нинг уйидан бошида жароҳатлари билан аёл кишининг жасади топилган.

Кўрилган чоралар натижасида жасад Р.У. исмли аёл эканлиги ва ушбу жиноятни уй эгаси А.У. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинди. Бу ҳақида ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.