Туркияда Ўзбекистон фуқаросининг дарахтга осилган жасади топилди

0

Туркиянинг Бодрум шаҳрида Ўзбекистон фуқароси осилган ҳолда топилди, деб ёзади«Podrobno.uz».

Жасад Гумушлук пляжида соҳил чизиғидан тахминан 20 метр узоқликдаги дарахтдан топилган. Ушбу ҳолатдан шокка тушган сайёҳлар, маҳаллий аҳоли вакиллари, полиция ҳамда шифокорларни ёрдамга чақирган.

Жасадни дастлабки текширувдан ўтказиш натижалари у дарахтда бир неча соат осилиб турганини кўрсатди.  Кейинг текширувлар натижасида марҳумнинг шахси аниқланди. У 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шутератбек Расулов бўлиб чиқди.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум. Шутератбек Расуловнинг жасади Муғла провинцияси суд-тиббий институти ўликхонасига олиб борилган.

Полиция хориж фуқаросининг ўлими бўйича текширув олиб бормоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: