Ўртоқлик ўйини. Уругвай терма жамоаси Ўзбекистонни йирик ҳисобда енгди

0

Жаҳон чемпионати арафарсига бўлиб ўтаётган ўртоқлик ўйини Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга қарши майдонга тушди.

«Сентенарио» стадионида кечган учрашув Уругвайнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 32-дақиқасида де Арраскаэта ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Икиинчи бўлимнинг 9-дақиқасида Суарес пенальтини аниқ амалга оширди. Ўйиндаги сўнгги гол 73-дақиқада Хименес томонидан киритилди.

Уругвай – Ўзбекистон 3:0

Голлар: 1:0 – 32 де Арраскаэта, 2:0 – 54, пенальти Суарес, 3:0 – 73 Хименес.
Уругвай – Муслера, Хименес, Касерес, Макси Перейра (Лаксальт, 59), Годин, Нандес (Родригес, 46), Весино (Торрейра, 59), де Арраскаэта (Санчес, 65), Бентанкур, Суарес (Стуани, 83), Кавани (Макси Гомес, 76).
Ўзбекистон – Суюнов, Ашурматов, Мухаммадиев (Отахонов, 58), Комилов, Хамробеков (Гийосов, 73), Сидиков (Шихов, 81), Тургунбаев (Яхшибоев, 58), Машарипов, Ганиев (Алибоев, 73), Азамов, Уринбоев (Абдухоликов, 46).
Огоҳлантиришлар: Машарипов (8), Ашурматов (57), Весино (57).
Четлатиш: Комилов (79).

 

manba: tribuna.uz