Яна коллеж! Наманганда ўқувчи аёвсиз калтакланиш натижасида вафот этди (видео)

0

Жорий йилнинг 1 июнь куни Наманган вилоят, Тўрақўрғон туманида жойлашган хизмат кўрсатиш коллежида 2- ва 3-боскич талабалари ўртасидаги жанжал натижасида 19 ёшли йигит оламдан ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодекси 104-моддаси учинчи қисмининг “Д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 5 нафар гумондорга қамоқ билан боғлиқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Қуйидаги видеолавҳа орқали жиноят ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.