КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

 

Полковникнинг миясини операция қилишяпти. Жарроҳ унинг бош чаноғини ечиб олиб мияни суғурди. Шунда ичкарига оддий аскар кириб бақирди:

— Ўртоқ полковник, сизга генерал-майор унвонини беришибди!

Бу хабарни эшитган полковник даст ўрнидан турди-да, бошига кепкасини кийиб ташқарига отилди. Врач ундан сўради:

— Кечирасиз, мия-чи?..

— Э, энди менга миянинг нима кераги бор?

 

 

* * *

 

 

Ҳарбий қисм кинотеатрида детектив кино кетяпти. Бош қаҳрамон аёл  хиёнаткор эрини отиб ўлдирди-да, овозининг борича қичқирди:

— Худойим, энди нима қиламан?

Залда ўтирганлардан бири унга жавобан деди:

— Нима қилардинг? Қуролни тозалаб омборчига топшир!

 

 

* * *

 

 

Сержант ҳайдовчиларга янги машинанинг қулай томонларини тушунтиряпти:

— Бу машина энг сўнгги янгилик ҳисобланади. Товушдан ҳам тезроқ ҳаракатлана олади. Энг яхши томони шуки, сиз ҳали моторга ўт қўймасингиздан касалхонада турган бўлади.

 

 

* * *

 

 

— Жасур аскар эҳтиёткор аскардан нимаси билан фарқланади?

— Жасур аскар командирнинг камчиликларини юзига айтади.

— Эҳтиёткор аскар-чи?

— У ҳам айтади. Фақат… Телефон орқали айтади.

 

 

* * *

 

 

Она беш яшар ўғлига танбеҳ беряпти:

— Ҳадеб сакрайвермагин, қорнинг катта бўлиб қолади!

Бола кўчага чиқса ҳомиладор аёл турибди. Секин ёнига келиб деди:

— Ана шунақа бўлади. Камроқ сакраш керак эди.

 

 

* * *

 

 

Бола бобосига деди:

— Бобо, пенсиянгиздан менга минг сўм қарз бериб туринг! Пенсияга чиққанимда қайтараман.

 

 

* * *

 

 

Кечки овқат маҳали. Оила аъзолари овқатланишяпти. Она кичик ўғлига деди:

— Суякни дадангга бер! Сен ит эмассан-ку!

 

 

* * *

 

 

— Бугун хотиним курортдан туриб қўнғироқ қилди. Уч килога озганмиш.

— Ў, зўр-ку!

— Нимаси зўр? Унинг ўша туришига уч килога озиши «Нексия»ни уч сўм арзонига сотиб олиш билан баравар.

 

 

* * *

 

 

Бир йигит ўзини ёмон ҳис қилиб, касалхонада тўлиқ текширувдан ўтишга қарор қилди. Текширувлар тугагач, врач унга деди:

— Сизни ҳеч нима билан хурсанд қила олмайман. Ўпкангизнинг биттасини олиб ташлашга тўғри келади.

— Ўпкам соппа-соғ эди-ку!

— Биламан. Бироқ жигарга жой етмаяпти.

 

 

* * *

 

 

— Дўхтир, туни билан уйқу орасида хуррак отаман. Ўзимнинг хуррагимдан ўзим уйғониб кетаман. Нима қилай?

— Бошқа хонага кириб ётинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади