Россиянинг Тамбов вилоятидаги Токарёвка қишлоғида яшовчи 17 яшар Вика исмли қиз математикадан битириш имтиҳонини топшира олмаслигидан қўрқиб жонига қасд қилди…

0

 

Мактабдошлар, синфдошларининг айтишича, Вика шу кунга қадар ҳам математикадан дарсларни деярли ўзлаштира олмасди. Ҳар сафар унга синфдошлардан кимдир ёрдам берарди. Битириш имтиҳонлари яқинлашгач эса қизнинг юрагига ваҳм тушди. Тўғри, имтиҳонга кириб чиқди. Синфдошлар имкон борича унга ими-жимида ёрдамлашишди ҳам. Барибир қўрқаверди. Хаёлида имтиҳонни топшира олмагандек бўлаверди. Бу ҳам етмагандек, ўлганнинг ўстига тепган қилиб математика муаллимаси ваҳимасини оширди.

— Сен битириш имтиҳонидан ўта олмайсан-ов! Буни биламан, — деди муаллима. — Синфда қолишинг тайинга ўхшаб турибди…

Мундоқ олиб қараганда, Вика муаллиманинг гапларидан сўнг даҳшатга тушмади, йиғламади, аюҳаннос солиб қичқирмади, муаллимага илтимос билан мурожаат ҳам қилмади. Мактабдан уйга қайтаётиб онаси ишлайдиган ташкилотга кириб бор гапни айтди. Она-да, қизини юпатди, кўнглини кўтарди. Вика мамнун қиёфада уйга қайтди. Афсуски, кечқурун ўзини осиб қўйди.

Ҳозирги кунларда Токарёвка қишлоғини полиция босган. Фожиа сабаблари ўрганилмоқда. Тергов қўмитаси ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатди.

readovka. news

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here