Саудия Арабистонида Рамазондан сўнг 10 кунлик таътил эълон қилинди

0

Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб турадиган Қуръон ойи бўлмиш Рамазони Каримнинг якунланишига ҳам оз фурсат қолди. Бутун дунё мусулмонлари Рамазон ойида тутган рўзаларининг қабули, қилган ибодатлари ва дуоларининг мустажоб бўлишидан умидвор бўлган ҳолда Рамазон Ҳайитини катта ҳурсандчиликлар билан нишонлайдилар.

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз томонидан Рамазондан кейинги 10 кунлик (15-июндан 24-июнгача) таътил олиш ҳақидаги қарор имзоланди. Ислом дунёсининг муқаддас шаҳарлари Макка ва Мадина жойлашган Саудия Арабистонида энг узоқ муддатли таътил бўлиб турибди.

Маълумот учун Чеченистон давлат бошлиғи Рамзан Қодиров Рамазон Ҳайити муносабати билан 4 кунлик (15-июндан 18-июнгача) таътил эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан икки Ҳайит байрамларида 3 кунлик таътиллар берилиши эълон қилинган эди.

Azon.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here