Тириклай кўмилган чақалоқ 8 соат ер остида ётган, аммо тирик қолган…

0

 

Бу фожиали манзара Бразилияда намоён бўлди. Хатолик туфайли тириклай кўмиб ташланган чақалоқ 8 соат ер остида ётса-да, ўлмаган. Умридан бор экан, яшашдек бахт унга яна насиб этди…

Ўша атрофдан икки полициячи ўтиб кетаётганди. Негадир уларнинг қулоғига чақалоқ инграши, йиғиси эшитилгандек туюлаверди. Диққат билан қулоқ тутишса, товуш ер остидан келаётган экан. Жонҳолатда ўша жойни ковлай бошлашди. Тахминан 50 сантиметрча ковлашгач, матога ўраб ташланган қиз чақалоқ ётганига гувоҳ бўлишди. Қизалоқнинг танасида жароҳат излари кўп эди. Шу сабабли полициячилар чақалоқни зудлик билан касалхонага олиб боришди. Қизалоқ дарҳол интенсив терапия бўлимига ётқизилди. Врачлар айтишдики, у яшаб қоларкан.

Ана энди полиция ходимлари чақалоқнинг кимга тегишлилиги билан қизиқишди. Ҳақиқат узоқ кутдирмади. Маълум бўлдики, чақалоқни 15 яшар ҳали вояга етмаган қиз дунёга келтирган. Ўзининг тан олиб айтишича, дард тутган вақт ваннахонада бўлган. Бола туғилгач, боши билан ванна ичига тушган ва йиғлашдан, товуш беришдан тийилган. Шунинг учун қиз фарзандини ўлган деб ўйлаб, онасининг маслаҳати билан матога ўраган ҳолда ер остига кўмиб ташлаган.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Жоҳил она қамоққа олинган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

The Mirror

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here