УСМОНИЙЛАР ИМПЕРИЯСИНИНГ ЭНГ СЎНГГИ ЙИЛЛАРДА ТУҒИЛГАН ШАҲЗОДАЛАРИ…

0

 

 

 

1. УМАР ФАРРУХ

Охирги халиф Абдулмажид 2- нинг ўғли. Шаҳзоданинг онаси Шоҳсувор кавказлик эди. Умарнинг икки қизи бўлган. Иккинчи қизи туғилган йили усмонийлар империяси таназзулга юз тутди ва улар Ниццага жўнаб кетишга мажбур бўлишди. Қувғинда шаҳзоданинг учинчи қизи дунёга келди. Уч қиз кейинчалик шаҳзодага уч нафар ўғил набира ҳадя этди. Набиралардан бири келгусида яна бир ўғил чевара тортиқ этди.

 

 

2. МАҲМУД ЭРТУҒРУЛ АФАНДИ

Усмонийлар подшоҳи Маҳмуд Воҳидиддиннинг ёлғиз ўғли. Онаси Шодия абхазиялик эди. Маҳмуд Воҳидиддиннинг учинчи хотини бўлган. Отаси империя тахтини эгаллаганда, Маҳмуд Эртуғрул Афанди 6 ёшда эди. Ҳали гўдаклигига қарамай, пешонасида жаҳон урушидаги мағлубиятлар, империя ичдан дарз кетиш жараёнига гувоҳ бўлди. 10 ёшга кирганда, отаси билан Мисрга қочиб ўтишга мажбур бўлди. Маҳмуд Эртўғрул Афанди умри давомида фарзанд кўрмаган.

 

 

3. МАҲМУД ЗИЁВИДДИН

Султон Маҳмуд Ришоднинг уч ўғли бор эди. Шубҳасиз, улар бошқа-бошқа хотинларидан туғилган. Масалан, Зиёвиддиннинг онаси Камурас икки ўғилни дунёга келтирди. Зиёвиддин эса подшоҳнинг тўнғич фарзанди ҳисобланган. Укаси Маҳмуд Нажмиддин ундан уч ёш кичик эди. Лекин гўдаклигида ўлиб кетган.

 

 

 

Ришод усмонийлар империясининг қонуний подшоси сифатида 9 йил тахтда ўтирган. Ўз ажали билан оламдан ўтган. Зиёвиддин тиббиёт соҳасини танлаб, тери хасталиклари бўйича етук мутахассис бўлиб етишди. Отаси усмонийлар тахтига ўтирганда, Зиёвиддин 36 ёшда ва тўрт фарзанднинг отаси эди. Ҳаммаси бўлиб Зиёвиддин 8 фарзанд кўрган. Аммо уларнинг икки нафаригина яшаб қолган. Масалан, Зиёвиддиннинг бир ўғли Маҳмуд Нозим қувғиндан кейин яна Истамбулга қайтиб келган. Шу ерда уйланиб, уч ўғилли бўлди. Тўнғичи Жангиз Нозим Америкада яшаб ўтган ва бир неча йил бурун вафот этди. Иккинчи ўғли Умар Февзи Иорданияга қочиб ўтган. Қизларининг бири Дурия 17 ёшида, ҳали қувғинга учрамай туриб ёруғ дунёни тарк этган. Иккинчи қизи Руқия эса 21 ёшида Будапештда вафот этган. Тўнғич қизи Бойхон онаси билан Мисрда яшаб қолди. Қолган фарзандлари Ливан, Саудия, Иорданияга кетиб жон сақлашган. Кенжа қизи Меҳримоҳ 2000 йили 76 ёшида дунёдан ўтди.

 

4. УМАР ХИЛМИЙ

Подшоҳ Ришоднинг кенжа ўғли. Онаси Меҳрингизнинг келиб чиқиши кавказликларга бориб тақалади. Умар биринчи хотинидан бир ўғил, бир қиз кўрган. Иккала фарзанди ҳам Истамбулда туғилган. Қизи Амина қувғиндан сўнг орадан маълум вақт ўтиб Истамбулга қайтган. Ўғли Маҳмуд Намиқ эса Мисрда яшаб қолди. Қувғинга учрашгач, ҳеч қанча ўтмай, Умар Хилмий шол бўлиб, ўн йил қимирламай тўшакда ётиб қолди. Шу кўйи оламдан ўтди.

 

 

5. МАҲМУД АБДУЛҚОДИР

Усмонийларнинг машҳур ва охирги султонларидан бири Абдулҳамид 2- нинг ўғли. Шаҳзоданинг онаси Бедор султон Абдулҳамиднинг тўртинчи хотини бўлиб, келиб чиқиши кавказликларга бориб тақалган. Маҳмуд Абдулқодир ўсмир ёшидаёқ отлиқлар полки командирлигига тайинланган. Болаликдан скрипка чалишга қизиқиб, келгусида ажойиб мусиқачига айланди. Қувғинга учрашгач, Будапештдан паноҳ топиб, ўша ерда кўчаларда скрипка чалиб тирикчилигини ўтказган. Иккинчи жаҳон урушида фашистлар бомбасидан қочиш жараёнида инфарктга учради ва 66 ёшида оламдан ўтди. Шаҳзоданинг олти фарзанди бўлган. Айниқса, тўнғич ўғли Маҳмуд Ўрхон 9 та тилда бемалол гаплаша олган. Айнан у қувғин вақтида сулоласини бошқарган.

 

 

Иккинчи ўғли Нажиб Эртуғрул эса австриялик, учинчи ўғли Оловиддин Қодир болгариялик қизга уйланишган. Тўнғич қизи Бедор олти ойлигида вафот этган. Кенжа қизи Савфет кейинчалик Истамбулга қайтди.

zen. yandex. ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here