Хитой жанубида кучли тўфон кузатилди. Ҳозирча қурбонлар беш киши…

0

 

Тўфон туфайли минглаб уйлар вайронага айланди. Сув тошқинлари натижасида беш киши ҳалок бўлди, ўнлаб фуқаролар жиддий жароҳат олди.

Шаҳарлар кўчалари худди дарё тусини олди. Қутқарувчилар фуқароларни хавфсиз жойларга етказишда фақат қайиқлардан фойдаланишга мажбур бўлишмоқда. Қутқариш лозим бўлган одамлар эса юз минг нафардан кўпроқни ташкил этаркан.

Ҳиндистонда ҳам аҳвол ҳавас қиладиган даражада эмас. Қум бўронлари энди тинганда, кучли сел аралаш пайдо бўлган бўрон ўттиздан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетди. Тахминан 30 киши оғир жароҳат олди. Айниқса, Уттар Прадеш штати аҳолиси сел ва бўрон, сув тошқинларидан кўпроқ зиён кўрди.

Ҳиндистоннинг бошқа штатларида эса аҳвол буткул бошқа. Бу ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45 даражага етган. Ҳозирнинг ўзида ҳаво исиб кетиши натижасида беш киши оламдан ўтгани ҳақида хабар тарқатилди.

segodnya. ua