Ким Чен Ин Америка раҳбари билан учрашиш ниятида Сингапурга ташриф буюрди…

0

 

Маълумки, 2018 йил 12 июнида Шимолий Коррея раҳбари Ким Чен Ин ҳамда Америка президенти Дональд Трампнинг олий даражадаги учрашув саммити ташкил этилади. Шу муносабат билан Шимолий Корея раҳбари бугуннинг ўзида Сингапурга учиб келди. Ушбу ташрифни Сингапур ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан расман тасдиқлади.

Режага кўра, учрашув 12 июн куни маҳаллий вақт билан соат 9: 00 да бошланади. Учрашув доирасида Америка ва Шимолий Корея ўртасидаги дипломатик, дўстона муносабатлар, Пхеньянда Америка элчихонасини очиш ва яна бир қатор муҳим ишлар муҳокама қилинади.

sputniknews-uz. com