Кўп ёки керагидан кам ухлаш ўлимга олиб келиши мумкин экан…

0

 

Япония олимлари одамнинг уйқуси билан боғлиқ изланишларни қарийб 10 йил олдин бошлашганди. Шу муддат давомида 1500 нафардан кўпроқ кўнгилли тадқиқотларда фаол иштирок этди. Ярмидан кўпроқ қисми оламдан ўтиб ҳам кетди.

Хуллас, япон олимларининг изланиш натижалари шуни кўрсатдики, одам 8 соатдан кўп ухласа, ёки шундан кам ухласа, эрта оламдан ўтиш хавфи орта бораркан. Бунга иккита сабаб бор. Кўп ухлаган одам организми меъёрида ҳаракатланмаслик оқибатида таназзулга юз тутса, кам ухлайдиган одамда асаб тизими ишдан чиқади. Иккала ҳолатда ҳам организм зўриқишга учрайди, қариш учун жавобгар тўқималар фаолияти тезлашади. Шу сабабли ҳар биримиз кунига 8 соатдан кўп ҳам, кам ҳам ухламаслигимиз талаб этиларкан.

lenta. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: