ҚАЧОН УЙИНГ КУЯДИ, ФИРИБ?.. (ёхуд Бухорода содир этилган иккита жиноят тафсилотлари)

0

 

 

«Мен сени севаман, пулдорим!!!»

 

 

Бухорода яшовчи 36 ёшли эркак жабрланувчи қиз билан телефон орқали танишган. У ўзини Отабек дея таништириб, давлат хавфсизлик хизмати ходими эканини баён этган. Жуда қисқа вақт ичида «севгилиси»нинг ишончига кира олган. Кунларнинг бирида у қизга бир қоп ваъдалар беришга бел боғлади. Улар тез орада турмуш қурмаса бўлмаслигини айтиб, тўйдан олдин квартира совға қилиш нияти борлигини маълум қилди. Лекин квартирани қизнинг номига ўтказиш учун 1600 доллар маблағ зарурлигини ҳам қистириб ўтди. Қиз ишонди. Кутилмаган бахтдан ёрилай деди-ю, 1600 доллар пулни «куёв»нинг қўлига тутқазди. Ўша-ўша фирибгар куёвни қайтиб кўрмади.

Айни пайтда фирибгар қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

2018 йил. 10 май. Бухоро.

 

 

Тракторчидан чиққан «дўхтир»

 

 

Қаҳрамон Пўлатов исмли эркак Бухоро вилоятининг Олот туманидаги қишлоқлардан бирида таваллуд топган, ўсиб-улғайган. Бир умр тракторчилик қилиб кун кўрган. Бир куни негадир дўхтир бўлгиси келди-ю, ҳаракатга тушди. Режалар пухта эди. У ёлғон, фириб йўли билан бутунжаҳон психолог, врач ва халқ табобати ассоциациясининг қалбаки сертификатини қўлга киритди. Кейин эса астойдил ишга тушди. Фирибгар ва қалбаки дўхтир, энди собиқ тракторчи мижоз сифатида ҳамқишлоқлар, қўщни қишлоқларда яшовчи содда одамлар, шубҳасиз, қариндош-уруғларнинг ишончига кирган ҳолда бир йил деганда 500 минг доллар даромад кўрди. Албатта, у фирибгарлик билан ўз уйида шуғулланмади. Қишлоқда тиббий марказ очиб ўша ерда ими-жимида иш олиб борди. Аммо ҳаром эртами-кечми тешиб чиқиши тайин. Фирибнинг миси чиқиб қолди. Қаҳрамон Пўлатов ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тарафидан қўлга олинди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Бухоро вилоят жиноят суди Пўлатов ишини атрофлича ўрганиб чиқиб, гувоҳларнинг кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда уни 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди. Шубҳасиз, Пўлатов фирибгарликни бир ўзи амалга оширмаган. Шериклари ҳам бўлган. Улар-да қўлга олиниб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Шундай қилиб тракторчидан чиққан «дўхтир» тарихи аянчли якун топди. Ҳақиқат, адолат ғалаба қилди.

sputnik-tj. com

UzNews

2017 йил. Апрель. Бухоро.

Материалларни Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here