ҚИММАТГА ТУШГАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ…

0

 

Москва вилоятида яшовчи 23 ёшли Даниил Глушенко севган қизининг юзига кислота сепганлиги учун суд ҳукмига кўра 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Айтишларича, қиз уни ташлаб кетган. Бу Даниилга жуда алам қилган ва натижада жиноятга қўл урган.

Тергов материалидан:

23 ёшли Даниил Глушенко Анастасия билан 2016 йил апрелида интернет орқали танишган. Дастлаб улар дўстона муносабат юритган. Кейинчалик ораларида муҳаббат пайдо бўлган. Учраша бошлашган. Лекин муносабатлар ҳадеганда ривожлана қолмаган. Орадан икки ой ўтгач, Анастасия йигитга муносабатларни тўхтатишни таклиф қилган. Шундан кейин Даниил қизни таъқиб қила бошлаган. Турли ҳаракатларни содир этиш билан қўрқитган. Кейин эса Анастасияни тинч қўйиши учун ота-онасидан 1 миллион 350 минг рубл миқдорида пул талаб қилган. Шубҳасиз, ота-она Даниилнинг таклифини рад этган. Ана шунда йигит жазавага тушган. Қизни уйга қайтиш маҳали подъезд рўпарасида кутиб турган. Келиши билан юзига кислота сепган.

Даниилнинг дўстларидан бири у ҳеч қачон қонунбузарликка йўл қўймаганини айтиб ўтди. Унинг айтишича, Москва академиясида аъло баҳоларга ўқирди. Психотерапевт рўйхатида ҳеч қачон турмаган. Демак, руҳан соғлом. Фақат Анастасиянинг онаси Даниилникидагилар билан илиқ муносабатда эмасди. Бу оиладагилар терговчиларга интернет орқали Даниил юборган скриншот кўринишидаги қўрқитишлар, огоҳлантиришларни тақдим этишди.

Судда Даниил жиноятини умуман бўйнига олмади. Лекин гувоҳлар етарли эди. Гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан суд Даниилни 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди. Жазони у интизом кучайтирилган колонияда ўташи белгилаб қўйилди.

publika. md