Сингапурда ўтадиган саммит доирасида Ким Чен Ин учун ўз мамлакатида пиширилган таом етказиб турилади…

0

 

Маълумингизким, шу йил 12 июн куни Америка ва Шимолий Корея раҳбарларининг махсус учрашуви бўлиб ўтади. Расмий хабарларга қараганда, учрашув Сентоза оролидаги «Капелла» меҳмонхонасида ташкил этилади.

Шу учрашув аҳамияти ҳақида фикр юритиш доирасида журналистлар бир нарсани аниқлашди. Айтишларича, Ким Чен Ин учун ўз мамлакатида пиширилган таом етказиб туриларкан. Демак, бу ҳам Шимолий Корея раҳбарини кутиши мумкин бўлган яна бир хавфнинг олдини олиш мақсадида ўйлаб топилган.

Сингапур марказий аэропорти «Чанги» да Шимолий Кореядан таом олиб келадиган самолётни совитиш мосламалари билан жиҳозланган юк машиналари кутиб туради. Аммо Ким Чен Ин учун айнан қандай таомлар пиширилиши сир тутилмоқда.

24tv. ua

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: