Сунъий интеллект мастларга қарши курашга отланди…

0

 

Бундан буён «Uber» компанияси таксиларини чақиришда мижозлар эҳтиёткор бўлишлари талаб этилади. Сабаби, компания мутахассислари алоҳида сунъий интеллект яратишди. У таксига буюртма бераётган ҳар бир мижозни бир неча факторлар бўйича назоратдан ўтказади. Масалан, буюртмачининг ўзини тутиши, буюртма бераётган пайтда ускунага тушган бармоқ излари, матн териш тезлигини сунъий интеллект тўлиқ таҳлил қилади. Мабодо мижоз спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлса, сунъий интеллект таҳлил давомида дарров аниқлайди ва бу мижоз ҳақида ҳайдовчига тўлиқ ахборот беради ёки мижознинг интернетдаги компанияга буюртма бериш учун хизмат қиладиган йўлларини ёпиб қўяди. Шу усул ёрдамида компания такси ҳайдовчиларини маст-аласт йўловчилар балосидан асраб қолади.

life. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here