ТЕХАС ҚАБРИСТОНИДАГИ ГЎДАК АРВОҲИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

0

 

Американинг Техас штатига қарашли Эль-Фасо шаҳрида яшовчи Чак Соуди исмли йигит азалдан дўстлари билан бирга кечалари қабристон, ташландиқ уйлар, бинолар ичкарисида юришни хуш кўрарди. Ўзининг тан олиб айтишича, бундай тунги сайрлар асабни мустаҳкамлайди, организмга қўшимча адреналин ҳадя этади. Нима бўлганда ҳам бу йигит одамлар хаёлан кўз олдига келтирса қўрқадиган машулотлар ишқибози эди.

Яқинда у дўстларини ёнига олиб «Конкордия» болалар қабристонига кечаси ташриф буюрди. Бу қабристонда 15 мингдан зиёд болалар абадий уйқуга кетган. Уларнинг барчаси 1800 йили қора ўлат деб номланган хасталик туфайли оламдан ўтган. Дўстлар ҳазил-ҳузул билан қабристонни анча пайтгача айланишди. Шу орада Соуди қабртошлардан бирини суратга тушириб қўйди. Эртаси куни суратни очгач, не кўз билан кўрсинки, худди шарпани эслатувчи болакай арвоҳи унга қараб турарди. Соуди биринчи марта ростакамига қўрқиб кетди. Суратни эса интернетга жойлади.

— Мен бошдан ўтказган воқеа, — деди Соуди. — Душманимнинг ҳам бошига тушишини хоҳламайман. Арвоҳ билан юзма-юз бўлиш қанчалар қўрқинчли эканини мен чуқур ҳис этдим ва бундан буён кечалари қабристон, ташландиқ бинолар ичкарисига кирмасликка онт ичдим. Агар мен каби қабристон сайрини хуш кўрувчилар бўлса, огоҳ бўлинг, бу машғулот яхшилик билан тугамайди. Бу каби ярамас одатларни ташланг!

esoreiter. ru