Ажабо! Олтиариқда бир дарахтдан 18 хил мева олинмоқда (фото)

0

Олтиариқлик Абдуваҳоб Мирзажоновни Фарғонада миришкор деҳқон, янги нав яратувчи иқтидорли селекционер сифатида жуда яхши билишади.

Унинг хонадонига кирсангиз ҳовлисидаги бир туп ғайноли дарахтида18 хил бир данакли меваларнинг пишиб етилаётганига гувоҳ бўласиз. Қизиғи шундаки, ушбу дарахт йиллар давомида А. Мирзажоновнинг тажриба дарахтига айланиб улгурган, деб ёзмоқда «Халқ сўзи» нашри.

Бир танада Америка, Европа, Узоқ шарқ, Хитой, Корея давлатларидан келтирилган ғайноли, ўрик навлари пишяпти. Селекционернинг мўжазгина 5 сотихли томорқасида (сизга ёлғон, бизга чин) 2000 зиёд (олманинг 5 хили, узумнинг 10 хили, ғайнолининг 8 хили, ўрикнинг 4 хили) кўчатлар кўкка бўй чўзган.
Унинг энг асосий мақсади четдан келтирилган меваларнинг мамлакатимиз об-ҳавоси ва шароитларига мослашган ноёб навларни маҳаллий селекция йўли билан яратиб, уларни саноат усулида етиштиришни йўлга қўйиш.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here