Америка Қўшма Штатлари Россия компанияларига қарши яна янги санкция эълон қилди…

0

 

Бу сафар санкция Петербургдаги «Digital Security», «Дайвтехносервис», «Квант» компанияларига нисбатан қўлланди. Қолаверса, бу компанияларнинг Исроил, Амстердам, Прагадаги ваколатхоналари, шоҳобчалари ҳам санкциядан қуруқ қолишмади. Америкаликларнинг айтишича, бу компаниялар киберҳужумлар уюштиришда айбланмоқда.

Бундан ташқари Олег Чириков, Владимир Каганский, Александр Трибунларга нисбатан ҳам алоҳида санкциялар эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Digital Security» консалтинг компания ҳисобланиб, ахборот хавфсизлиги доирасида фаолият юритади. «Дайвтехносервис» эса ғаввослик, қутқарув асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

lenta. ru