Буффон шу ҳафта «ПСЖ» ўйинчисига айланади

0

«Ювентус» собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон шу ҳафта «ПСЖ» ўйинчисига айланади, деб хабар бермоқда Calciomercato.com.

Нашр маълумотига кўра, Париж клуби раҳбарияти 40 ёшли голкипер билан келишувга эришиб бўлган, аммо баъзи бир кичик жиҳатлар қолган.

Кутилишича, «ПСЖ» Буффон билан шартнома имзолангани ҳақида 12 ёки 13 июнь куни расман маълум қилади. Келишув икки йилга мўлжалланган бўлади, дарвозабон бир мавсум учун 7 млн евро иш ҳақи олади. Шунингдек, италиялик футболчи Қатарда бўлиб ўтувчи ЖЧ-2022да элчи мақомига эга бўлади.

Жанлуижи «Ювентус» сафида 2001-2018 йиллар давомида ўйнади. Аввалроқ, Турин клуби «Женоа» дарвозабони Маттиа Перинанинг трансфери ҳақида эълон қилди.

 

manba: tribuna.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here