Дубай полицияси ифторлик бўйича рекорд ўрнатди

0

Муқаддас Рамазон ойида Дубай полицияси хайрия ифторлик учун узунлиги 6 км бўлган дастурхон ёзди.
Хабарда айтилишига кўра, ёзилган дастурхонлар узунлиги 6 километрни ташкил қилган. Шу сабабли ушбу ифторлик “Энг узун ифторлик дастурхони” номи билан Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Дубай полициясининг ушбу ташаббуси хайрия мақсадида амалга оширилган. Ифторда Ҳиндистон, Шри-Ланка, Покистон ва бошқа мамлакатлардан келган 13 мингдан зиёд мигрант ишчилар иштирок этган.

Овқатларни тайёрлаш билан 35та ресторан ва 500 дан зиёд кўнгилли давлат хизматчилари шуғулланишган. Тадбирга тайёрларлик кўриш учун умумий ҳисобда 200 соат вақт кетган.

 

manba: sputnik

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here