Дунё бўйича террористик ташкилотлар сафида 18 ёшга тўлмаган 300 мингдан зиёд ёшлар бор

0

Бу борадаги фикрлар Тошкентда ўтаётган “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзуидаги халқаро анжуманда янгради.

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг қайд этишича, 18 ёшгача бўлган 300 мингдан ортиқ ёш жангарилар сафида қуролли тўқнашувларда иштирок этмоқда. Уларнинг 80 фоизи 15 ёшли болалардир. 2000 йилда террористик ташкилотларга аъзо бўлганларнинг ўртача ёши 28 ёшни ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб уларнинг аксариятини 20 ёш атрофидагилар ташкил қилмоқда.

– Сайёрамиздаги ёшлар ўртача 2 миллиардни ташкил этишини инобатга олсак, бу жуда катта долзарб муаммо, – деди С.Сафоев.

 

uza

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here