Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлади?

0

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 12 июнь куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади.

Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +18…+20, кундузи +33…+35 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, булутли ҳаво кузатилади.

Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+23, кундузи +30…+35 даража бўлади. Ҳаво булутли бўлиб, қисқа ёмғир ёғиши мумкин.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+23, кундузи +33…+38 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22…+27, кундузи +33…+38 даража бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19…+24, кундузи +34…+39 даража бўлиб, 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ҳаво ўзгариб туради.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18…+23, кундузи +32…+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/с га етади.

Чимён ва Қамчиқ довонида ҳаво кечаси +10…+15, кундузи +22…+27 даража бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин.