Лайлатул қадр учун тетиклаштирувчи маҳсулотлар

0

1. Совуқ сув. Кам сув ичиш дангасаликка сабаб бўлувчи омиллардандир. Ифтор вақтидан саҳарликкача кунлик сув балансини тўлдириш зарур.
2. Кўк чой. Кўк чой жуда яхши тетиклаштирувчи ичимлик. Унинг қаҳвадан фарқи шундаки, таъсири бироз кейинроқ сезилса-да, узоқроқ давом этади.
3. Хўл мевалар ва резаворлар. Масалан, банан, олма, малина, черника, қулупнай организмни тетиклаштиришга ёрдам беради. Айниқса, олма таркибида диққатни жамловчи элементлар мавжуд.
4. Ялпиз. Ялпизнинг ажойиб ифориёқ кишини тетиклаштиради. Уни чойга, компотларга қўшиб ёки ўзини алоҳида дамлаб ҳам истеъмол қилиш мумкин.
5. Апельсин соки. Унинг таркибида организмга қувват бағишловчи С витамини бор. Бундан ташқари, апельсин, лимон ва лаймнинг хуш бўйи мия фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
6. Ёнғоқлар. Ушбу маҳсулотлар қувват берувчи ва тўйинтирувчи хусусиятга эгалиги кўпчиликка маълум. Меъёрга амал қилинса бўлгани.
7. Йогурт. Унинг таркибида магний мавжуд бўлиб, организм тетиклигида ўз ўрнига эга.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here