Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкин

0

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси халқаро фаолиятини якунлаши эҳтимоли борлигини инкор қилмади, деб ёзмоқда Кун нашри.

«Жаҳон чемпионатидан сўнг, терма жамоадаги фаолиятимни якунлашим мумкинми? Билмадим, ҳаммаси кўрсатган натижамизга боғлиқ.

Биз учта финални ютқаздик, натижада Аргентина матбуоти билан бўлган муносабатларда баъзи қийинчиликлар юзага келди. Улар финалга чиққанимизга бошқача баҳо беришди. Финалга чиқиш осонмас, бу қадрланиши керак эди.

Жаҳон чемпионатида кўплаб яхши ўйинчилар иштирок этади, аммо Аргентина ҳам ҳар қандай терма жамоа орзу қиладиган футболчиларга эга» – деб Месси сўзларини келтирмоқда Sport.es.

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Исландия, Хорватия ва Нигерия билан беллашади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here