Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоаси нега жаҳон чемпионатига чиқа олмаганини айтди

0

Ўзбекистонлик машҳур футболчи, бугунги кунда «Бунёдкор» футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов «Sputnik» мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон терма жамоасининг мундиал йўлидаги омадсизлиги, кечаги ва бугунги футбол, Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида кимга мухлислик қилиши ҳақида сўзлаб берди.

— Сизнингча, Ўзбекистон терма жамоасига мундиалга чиқиши учун нима етишмади?

— Тўғрисини айтсам, билмайман. Менимча, омад етишмади. Жаҳон чемпионатига чиқишни барча — ишқибозлар, бутун халқимиз, раҳбарият, футболчилар ва мураббийлар истаганди. Бу йилги мундиалга чиқиш учун имкониятлар бўлди, ҳаракат қилинди, аммо омад етишмади. Менимча, ҳар қандай ишда омад ҳам албатта ёнма ён юриши керак.

Ҳамма нарса ўтиб бўлди, энди ортга қарамасдан, келажакка боқиш керак. Хатолардан тўғри хулоса чиқариб, кейинги чемпионатга чиқиш учун тайёргарлик кўриш керак», — деди Қосимов.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: