Обид Асомовнинг ўғли ўқишдан ҳайдалди! Қизиқчининг ўзи бу ҳақда нима дейди?

0

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент филиалининг 23 нафар талабаси ўқишдан четлатилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. UzNews нашрига ушбу масала юзасидан таниқли қизиқчи Обид Асомов телефон қилиб, шикояти борлигини билдирган.

Ўтган ўқув йилида машҳур санъаткорнинг ўғлини ҳам алдаб ўқишдан ҳайдаб юборишган ва Обид Асомовнинг ўзини ҳам ушбу ўқув маскани ректори бир неча бора алдаган. Обид Асомовнинг фарзандини «тушуниб бўлмас баҳона» сабаб ўқитувчи математика имтиҳонларидан ўтказмаган. Талабани университетда қолдиришнинг бир йўли эса уни академик таътил олиши ректор томонидан маслаҳат берилган ҳамда таътилга ёзилиши керак бўлган ариза ўрнига, талабадан ўз хоҳишига кўра ўқишдан кетиши борасидаги ариза ёздириб олинган. Обид Асомовнинг ўғлига нега бу шаклда ариза ёздинг деган саволига ўғил ҳам «бўлди, ҳаммаси яхши бўлади, бориб уларнинг айтганини қил дегансиз-ку», деб жавоб берган. Талабанинг ҳаётий тажрибаси йўқлиги, унинг ёшлигидан фойдаланган университет томони болани ўқишдан ҳайдаган.

Бу ўқув даргоҳида барча масалалар Москва орқали ҳал этилиши, Москвадагилар нима деса ўша иш бўлишини ректор айтганини санъаткор хоҳлаган пайтда исботлаб бериши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.